Хусусан, тамаки ва алкоголли маҳсулотлар учун янги ставкалар белгиланди, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга туширилди.
Талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромадлар эндиликда солиққа тортилмайди. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун махсус рента солиғи жорий этилди.
Президентимиз томонидан имзоланиб, кучга кирган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Қўқон давлат солиқ инспекциясида ўтказилган семинарда муҳокама этилди.
Семинарда янги қонунга асосан солиқ ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари хусусида батафсил маълумот берилди.