Кеча Сирдарё вилоятидан ташриф буюрган меҳмонлар бир неча ишлаб чиқариш ва ҳунармандчилик корхоналари фаолияти билан танишдилар.
Бугун меҳмонлар миллий либослар дизайни ва тикувчилик соҳасида Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан мулоқот қилдилар.
Суҳбат чоғида маҳсулот таннархини ошириш, либосларни ҳаридоргир дизайнда ишлаб чиқариш масалалари муҳокама этилди.