Jum. Iyun 14th, 2024

Яқиндагина ўз лавозимига тайнланган Константин Оболенскийни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўрда майдонида кутиб олди. Танишув, илтифотлар ва самимий тилаклардан сўнг Маруфжон Усмонов юқори мартабали меҳмонни Ўрда майдони бўйлаб, Худоёрхон Ўрдасига бошлаб борди. Йўл-йўлакай Қўқон шаҳрининг бой маданияти ва тарихи, Халқаро ҳунармандчилик фестивали. Қўқон шаҳрининг туристик салоҳияти хусусида сўзлаб берди.

 

Худоёрхон Ўрдасида меҳмонлар 19 асрнинг муаззам ва муҳташам обидасининг бетакрор архитектураси, Қўқон хонлари ҳаётидан саҳна кўринишларини томоша қилдилар.