Хусусан, Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисм ташкил этилган кун муносабати билан ўтказилган тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими сўнгги йилларда мамлакатимизда Қуролли кучларимизни ислоҳ қилиш, Миллий армиямиз салоҳиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида тўхталиб ўтиб, юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилишдак шарафли ва масъулиятли вазифани адо этаётган аскар ва зобитларни муборакбод этди.
Байрам тадбирида ҳарбий оркестр садолари остида кўргазмали чиқишлар, ватанпарвар куй ва қўшиқлар ижро этилди.
Маруфжон Усмонов Мудофаа вазири ўринбосари, полковник Қодиржон Турсунов ҳамроҳлигида ушбу ҳарбий қисмда хизматини ўтаган фахрийлар билан мулоқот қилиб, самимий тилакларини билдирди.