Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов шу йилнинг 25-27 февраль куни 5 ёшдан 80 ёшгача бўлганлар ўртасида ўтказилган шахмат кубоги совриндорларини тақдирлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил, 30 октябрдаги «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил, 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни таёйрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан 5 та ёш категорияси бўйича: ўғил болалар, ўсмирлар ва эркаклар ҳамда 11-17 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларида 300 нафардан зиёд Қўқонлик шахмат ишқибозлари иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими совриндорларни қутлаб, Дипломлар ва эсдалик совғаларини топширди.