Chor. Fev 21st, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мактаб директорлари билан ўтказилган йиғилишда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичларини яхшилаш, ёзги таътилда мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, таълим самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Шаҳар ҳокими олий таълимга кириш истагини билдираётган мактаб ўқувчиларининг иқтидорларидан келиб чиқиб, тўғри тавсиялар бериш, иқтидорли ўқувчиларни Қўқон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаётган Президент мактабларига йўналтириш юзасидан топшириқлар берди.