Shan. Sen 23rd, 2023


Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгашининг 58-сессиясида “Қўқон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2022 йил 4-чорагида шаклланган қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўгрисида”ги масала кўриб чиқилди.

2022 йил 4-чорак якунлари бўйича шаҳар маҳалий бюджети белгиланган режага нисбатан 2 миллиард сўмга ортиғи билан бажарилди. Сессияда ушбу маблағлар тақсимоти муҳокама этилди.

Хусусан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қувватлаш мақсадида озиқ-овқат, дори-дармон ва моддий ёрдам бериш ҳаражатларига 190 миллион сўм ажратилди.

Сессияда иштирок этган Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутатлар кўрилган масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.