Dush. Apr 22nd, 2024

Озодлик хиёбонида ўрнатилаётган байроқ остига вақт капсуласи кўмилди.
Узоқ вақт чиримайдиган металдан тайёрланган вақт капсуласини ичига мамлакатимиз ва шаҳримизга доир маълумотлар жойлаштирилди.

Шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов байроқни ўрнатиш ишларини амалга ошираётган қурилиш ташкилоти вакиллари билан биргаликда келажак авлодларга бугунги ҳаётимиз хусусида дарак берадиган капсулани ер остига жойлади.

Балки бир неча юзлаб йиллардан сўнг капсулани кавлаб олган авлодларимиз бугунги ҳаётимиз ва шаҳримиз ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўладилар.