Сессияда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, депутатлар, кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирок этдилар.
Сессияда суд раисларининг судларнинг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари, корхона, муассасалар ва ташкилотлар ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти тўғрисидаги ахборотлари ўқиб эшиттирилди.
Мажбурий ижро бюроси Қўқон шаҳар бўлими бошлиғининг Президентимизнинг “Суд хужжатлари ва бошқа орган хужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар хусусидаги ҳисоботи ҳам депутатлар эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, сессияда шаҳар адлия бўлими бошлиғининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахбороти, Қўқон шаҳар ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Қўқон шаҳрида “Аёллар дафтари” билан ишлаш тизимининг 4-босқичида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди.
Сессияда кўрилган масалалар депутаталар томонидан муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.