Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳри делегацияси давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилган Қўқон арт-галереясида шаҳримиз ҳунармандлари, тасвирий ва амалий санъат намоёндалари кўргазмалари билан танишдилар.
Мутасаддилар билан мулоқот чоғида меҳмонлар икки маданият ўртасидаги ўхшашликлар, рассомлар, ҳайкалтарошлар ва ҳунармандларнинг юқори даражадаги маҳоратини эътироф этдилар.