Қўқон шаҳар ҳокимлигида таълим ва маориф идоралари раҳбарларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони лойиҳаси бўйича кенг муҳокамалар ўтказиш, ва ўқитувчилар тажрибасидан келиб чиққан холда таклифлар киритиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Айни пайтда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов раислик қилаётган ишчи гуруҳ мактаблардаги муаммоларни бартараф этиш билан бир қаторда, таълим соҳасидаги янги ислоҳотларнинг тарғиботига ҳам эътибор қаратмоқда.