Пт. Мар 29th, 2024

Қўқон шаҳар А.Т.Ҳўқандий мавзеси ҳудудидан фуқаро Рахимова Мунаввархон Джурахоновнага икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) бино қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида.

 

Қўқон шаҳар ҳокимининг 2007 йил 26 июлдаги 335-сонли қарори билан Рахимова Мунаввархон Джурахоновнага тикувчилик цехи биноси қуриш учун ажратилган ер майдони шаҳар ҳокимининг 2008 йил 16 майдаги 234-сонли қарорига асосан “Ёшлар боғи” ҳудудидаги бириктириб берилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Низомга асосан фуқаро Рахимова Мунаввархон Джурахоновнага ер майдони ажратиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади.

 

Баён қилинганларга кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги 911-сонли қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Ер Кодекси” 7,20,23,41-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6,25-моддаларига асосан.

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини эгалик қилишга, фойдаланишга, ижарага бериш ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг 2021 йил 13 январдаги “А.Т.Ҳўқандий мавзеси ҳудудида фуқаро Рахимова Мунаввархон Джурахоновнага икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) бино қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер майдони ажратиш ҳақида”ги далолатномаси тасдиқлансин.

 

2. Қўқон шаҳар Фурқат кўчаси 157в-уйда яшовчи фуқаро Рахимова Мунаввархон Джурахоновнага А.Т.Ҳўқандий мавзеси ҳудудидан икки қаватли (1-қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-қаватида турар-жой) бино қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан 280,0 м2 ер майдони ажратиб берилсин.

 

3. Буюртмачи Рахимова Мунаввархон Джурахоновна зиммасига: қурилиши режалаштирилаётган объектни лойиҳалаштириш учун Давлат хизматлари агентлегига архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-1, АРТ-2) ишлаб чиқиш учун буюртма бериш; Фарғона вилояти Қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекцияси рухсатисиз қурилиш ишларини бошламаслик; қурилиш ишларини Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳарсозлик кодекси” ва “Давлат ер кадастри тўғрисида”ги Қонуни ҳамда шаҳарсозлик, қурилиш, санитария норма ва қоидалари талабларига асосан бажариш; биноларнинг фасад қисмини ва бинолар олди томонини ободонлаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳарсозлик Кодекси” “Юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳақида”ги 8-моддаси, Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 9-мартдаги “Замонавий архитектура-шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш қоидалари” хақидаги 59-сонли қарори талаблари асосида бажариш вазифаси юклатилсин.

 

4. Келгусида ажратилаётган ер майдонидан белгиланган бошқа мақсадларда фойдаланилганда ёки ер майдонини самарасиз ҳолатга келтириб қўйилганда Ўзбекистон Республикаси “Ер Кодекси”нинг 36-моддасига асосан шаҳар заҳирасига қайтариб олинишлиги белгилаб қўйилсин.

 

5. Ушбу қарор тасдиғи Халқ депутатлари шаҳар кенгашидан сўралсин.

 

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Э.Тухтабоев зиммасига юклатилсин.

 

Қўқон шаҳар ҳокими: М.А.Усмонов
16.01.2021