Ср. Апр 17th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан Мустақиллик хиёбонида ташкил этилган мусобақаларда Халқ таълими бўлими тасарруфидаги ўрта таълим мактабларининг 120 нафар 7-8 синф ўқувчилари иштирок этдилар.

12 жамоа ўртасида тўсиқлардан ўтиш, сакраш каби қизиқарли машғулотлар бўйича ўтказилган беллашувларда 1-ўрин 12-ўрта таълим мактабига, 2-ўрин 5-мактаб жамоасига ва 3-ўрин 37-мактаб ўқувчиларига насиб этди.

Президентимизнинг ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва шу жумладан, спортга кенг жалб қилиш бўйича эълон қилган ташаббуслари ижроси доирасида ташкил этилган тадбирда ёшларимиз спорт машғулотларига қизиқишларини намоён этиш имконига эга бўлдилар.