Пт. Апр 19th, 2024

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш Миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳрат Ғуломов томонидан Қўқон давлат педагогика институтида талаба ёшлар учун ташкил этилган маърузада гиёҳвандликнинг келиб чиқиши ва салбий оқибатлари хусусида маълумот берилди.  

Йиғилишда шунингдек, Қўқон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Деҳқонов, Фарғона вилояти наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси масъул котиби Қобулжон Хасанов, Фарғона вилояти 2 – наркология диспансери Қўқон филиали раҳбари Абдулатиф Шариповлар ҳам сўзга чиқиб, масалага ўз муносабатларини билдирдилар.

Учрашувда муҳокама этилган масала бўйича талабаларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар берилди.