Пт. Мар 29th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокимлиги, 42090 ҳарбий қисми кўмондонлиги, шаҳар Мудофаа бўлими, “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган ҳайрия акцияси имконияти чекланган, ижтимоий муҳофазага мухтож ҳамшаҳарларимизга моддий ва маънавий кўмак бериш мақсадида ўтказилди.

Ҳайрия акцияси давомида иштирокчилар томонидан интернат уйининг боғида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди, 60 га яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

“Мурувват” уйида яшайдиган меҳр ва эътиборга мухтож фуқароларга бахорги кийимлар ва пойафзаллар туҳфа этилди.

Қўқон шаҳар “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида бугунги кунда 300 нафар васийликка олинган ногирон фуқаролар яшаб келмоқда. Айни пайтда интернат уйининг тўрт қаватли биносида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган бўлиб, бу ишларга давлатимиз томонидан 3,5 млрд. сўм ажратилган.