Chor. Fev 21st, 2024

Учрашувда тадбиркорларга Президентимиз томонидан шу йилнинг 24 октябрида қабул қилинган «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида  амалга  оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорнинг мазмун моҳияти тушунтириб берилди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида АТ Халқ банки, “Микрокредитбанк” АТБ ва Агробанк” АТБ вакиллари, ижтимоий дастурлар доирасида, 2020 йилда аҳолига имтиёзли кредитлар ажратиш борасидаги режалари билан ўртоқлашдилар. Кредитларни расмийлаштириш ва тўғри йўналтириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Қўқон шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари – Ойбек Мамажонов модераторлигида ўтган йиғилишда тадбиркорларни мавзу юзасидан берилган барча саволларига жавоб берилди.