Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024

 

Хуршида Раҳмонова, талаба:

— Мен талаба бўлиш билан бирга нодавлат таълим муассасаси раҳбариман. Тадбиркорлик билан шуғулланишимга асосий сабаб эса мамлакатимизда яратилган имкониятлардан кенг ва самарали фойдаланишимдир.

Жорий йилда мамлакатимиз муҳим сиёсий жараён остонасида турибди. Айнан 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум ўтказиладиган кундир. Ва бу кунда биз ўзимизнинг сиёсий фаоллигимизни билдириб, ўз позициямизни кўрсатган ҳолда фаол иштирок этишимиз зарур.

Янгиланаётган Конституцияда оила, ёшлар ва болалар бобининг ташкил этилганлиги ва айнан мана шу бобда келтирилган моддалар, яъни оила — жамиятнинг негизи эканлиги ва у тенг ҳуқуқлар асосида, икки томоннинг розилиги билан шакллантирилиши, шунингдек, давлат ижтимоий, маънавий, сиёсий жиҳатдан оилани ҳар томонлама қўллаши Конституцияда мустаҳкамланаётгани жуда қувонарли ҳолдир. Мен ўз тақдиримга бефарқ эмасман.

Click to listen highlighted text!