Jum. Apr 19th, 2024

“Озодлик” хиёбонидаги Давлат байроғини ўрнатиш Ташкилий қўмитаси “Юртим байроғи” – «Эркин шамолда эсгин» шиори остида, расмлар кўрик танловини эълон қилади!

Танлов ғолибларига, шу йилнинг 28 декабрь куни Озодлик хиёбонида бўлиб ўтадиган тантанали очилиш маросимида қимматбахо совғалар топширилади.

Давлат байроғини ўрнатиш маросимини тўғридан-тўғри эфирда миллионлаб юртдошларимиз ва хорижликлар кўриш имконига эга бўладилар.

Танловда иштирок этишни истаган барча ёшдаги ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари А3 форматда чизган расмларини шаҳар Халқ таълими бўлими биносида жойлашган Ташкилий қўмита штабига 27 декабрь, соат 18:00га қадар топширишлари сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун алоқа телефонлари:
+998735421983
+998 911431331