Chor. Okt 4th, 2023

Хусусан, “Саодат” ва “Обод” маҳаллалари нуронийлари ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролари учун ташкил этилган маросимга Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам ташриф буюрди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг бошчилигида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари, эл-юрт фаровонлиги йўлида Конституциямизга киритилаётган муҳим ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.

Ифторлик маросимида Қуръон ўқилиб, халқимиз, юртимиз ва давлатимиз раҳбарига омонлик тилаб, эзгу тилаклар билан дуолар қилинди.