Алтай Сакен бошчилигидаги делегация Қўқон шаҳар ҳокими ҳамроҳлигида Худоёрхон Ўрдаси ва Жомеъ масжмуаси билан танишди.
Ўрда майдонида ҳокимлар ўзара дўстлик рамзи тимсолида биргаликда дарахт экдилар.
Жомеъ мажмуасида меҳмонлар Қўқон шаҳрининг ҳунармандчилиги билан танишиб, уста ҳунармандлар билан мулоқот қилдилар.
Хусусан Куйтун шаҳар халқ депутатлари Кенгаши раиси, Савдо ва саноат федерацияси раиси Дуань Минцзянга банорас тўни жуда маъқул келиб, меҳмон ўзига мос келган тўнни 1 миллион сўмга сотиб олди.