Айни кунларда қишнинг қахратон совуқ кунларида табиий газ босими бўйича келиб тушаётган мурожаатлар тезкор ўрганилмоқда.
Қўқон шаҳар ИИБ ва шаҳар газ таъминоти корхонаси томонидан газ тортиш мосламалари ўрнатиб, 500 та хонадонни газсиз қолдирган «уддабуронлар» аниқланди.
Ноқонуний ускуналар мусодара этилди, юзлаб хонадонларда табиий газ таъминоти тикланди. Қўшнини газини тортиб олиб, «мазза» қилиб утирганлар маҳаллада шарманда бўлди.