Sesh. Fev 27th, 2024

Бузатов тумани ҳокими Қўқон шаҳри ва атроф туманлардаги тадбиркорлар билан мулоқот қилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Хабибжон Сирожитдинов, инвестиция ва кредитлар учун масъул идоралар мутасаддилари ва кун тартибидаги масалаларга лоқадор бошқа масъуллар иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қорақалпоғистон республикасида инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунида тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган имтиёзлар ҳусусида маълумот берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани ҳокими Камал Алланиязов қишлоқ хўжалиги, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа бир қатор соҳалардаги аниқ лойиҳалар, Бўзатов туманида сув, электр, табиий газ таъминоти, коммуникациялар борасида мажуд қулай имкониятлар хусусида маълумот бериб, тадбиркорларни ҳамкорликка таклиф этди.

Маълумот учун 2023 йилда Фарғона вилояти тадбиркорлари томонидан Бўзатов туманида умумий қиймати 48,8 млрд. сўм бўлган 5 та лойиҳа амалга оширилди.Бунинг натижасида 200 дан зиёд доимий иш ўрни яратилди.