Қўқон шаҳар ҳокими Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган «Fujairah Open-2023» мусобақаларида иштирок этиш учун сафарга отланаётган қўқонлик спортчиларнинг мурабийси билан мулоқот қилди. Маруфжон Усмонов ҳамшаҳарларимиз нуфузли мусобақада муносиб иштирок этишига ишонч билдириб, беллашувларда муваффақиятлар тилади.