Делегацияни Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кутиб олиб, Қўқон шаҳрининг диққатга сазовор масканлари билан таништирди. Хусусан, Худоёрхон Ўрдасида бўлган юқори мартабали меҳмонлар Қўқон шаҳрининг қадимги тарихи ва маданияти билан танишдилар.
30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти миллий озчиликлар бўйича олий комиссари Кайрат Абдрахманов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов вилоятимиздаги миллий маданий марказлар фаолияти билан танишиш мақсадида ташриф буюрдилар. Уларга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Жамшед Хатамов ҳамда Хуршид Аҳмедовлар ҳамроҳ бўлдилар.