Фарғона вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Қўқон шаҳридаги таълим муассасаларида Республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилаётган мукаммал таъмирлаш ишлари билан танишди
Абдухошим Абдуллаевич Абдуллаев 19-ўрта таълим мактабида “Узкимёсаноат” акциядорлик жамияти ҳомийлигида ва 41-давлат мактабгача таълим муассасасида Ипакчилик ва жун саноати қўмитаси ҳомийлигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириб, таъмирланаётган боғчада тарбия олаётган болажонлар билан мулоқотда бўлди.
Ҳомий ташкилотлар ва таълим ташкилотлари раҳбарлари билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида мавжуд муаммо-масалалар ўрганилиб, қурилиш таъмирлаш ишларини сифатли қилиб, ўз вақтида бажариш юзасидан кўрсатмалар берилди.