Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 16-«Дегрезлик» маҳалласи ҳудудида жойлашган «Сух мозор» ва 9-«Қаландархона» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган «Ялонгоч ота» зиёратгоҳларини капитал таъмирлаш ва ободонлаштириш, зиёрат масканлари яқинида зарур туризм инфраструктураси объектларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ободонлаштириш ишлари бошланиши муносабати билан қурбонлик қилиниб, эл-юртга тинчлик, шаҳримизга ривож тилаб Қуръон ўқилди.