Pay. Okt 5th, 2023

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 51-“Зилол” маҳалласидаги ободонлаштириш ишларида махсус техникадан самарали фойдаланиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

 

Ҳусусан, техника ёрдамида бугунга қадар 4 та ноқонуний қурилмалар, 9 та яроқсиз бетон ўриндиқлар, 12 та қаровсиз қолган гараж фундаментлари, 12 та эски турдаги кир ёйиш дорлари ва 4 та дараҳт тўнгаклари олиб чиқиб кетилди.

 

Маҳалладаги ободонлаштириш ишлари доирасида янги бордюрлар қуриш учун 10 тоннадан щебень, цемент келтирилди. 50 туп дуб дараҳти кўчатлари экилиб, гулзорлардаги 5 та ноқонуний тўсиқлар олиб ташланди. Экин-тикин ишларига шаҳар ҳокими бош бўлиб, дараҳт экишда иштирок этди.

 

Айни пайтда маҳаллада ирригация тизимини тиклаш, Қипчоқариқ ўзанини маҳалла ҳудуди орқали юргизиш бўйича лойиҳалаш ишлари кетмоқда.