Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов «Зилол» маҳалласидаги кўпқаватли уйлар ва яшил ҳудудларга ўрнатилиши режалаштирилаётган ўриндиқлар намуналари билан танишди.
Шаҳар ҳокими ўриндиқлар ўрнатиладиган ҳудуд ранглари гаммасини ҳисобга олган ҳолда, қариялар ва ёшлар учун бирдак қулай, чуқур жойлаган ўриндиқлар ишлаб чиқиш, уларнинг мустаҳкамлиги, турли об-ҳаво шароитларида фойдаланиш учун қулайлигига, эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.