Pay. Iyun 20th, 2024

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров, Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази директори Бахтиёржон Тўлаганов, сектор раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали очилиш маросимида давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан соғлиқни сақлаш тизимнини ислоҳ, қилиш аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар даражасини юксалтириш, давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини замонавий тиббий дастгоҳлар билан таъминлаш ва тиббий ҳодимларнинг малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар таъкидлаб ўтилди.

 

Жаҳондаги энг илғор тажрибалар асосида жихозланган радиология бўлими эндиликда ҳамшаҳарларимиз ва атроф туманлар аҳолисига юқори даражадаги тиббий хизмат кўрсатиш имконини беради. Мутасаддилар ва жамоатчилик вакиллари беморлар учун яратилган шароитлар, янги тиббий ускуналарнинг имкониятлари билан танишиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.