Shan. May 18th, 2024
Қўқон шаҳар ҳокимлиги

Қўқон шаҳар Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4865 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Назм ва наво” номли тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбир она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М.Ибрагимова ҳамда мактаб ўқувчилари томонидан ташкил этилди. Тадбирда Алишер Навоий ғазаллари ҳамда ғазалларидан ташкил топган қўшиқлар ижро этилди.

 

Тадбирда Миллий гвардия харбий қисмдан ҳам меҳмонлар ташриф буюрдилар ва тадбирда фаол иштирок этган ўқувчиларга Миллий гвардия харбий қисмининг ташаккурномалари топширилди.