Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Обод маҳалла” дастурига тушган 62-“Шикорбеги” маҳалласида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Шаҳар ҳокими қурилиши тугалланмаган объектларнинг қурилишини ниҳоясига етказиш, маҳалла ҳудудида табиий мелиорация тизимини барпо этиш, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ичимлик суви, табиий газ, электр тизимларини тартибга келтириш, таъмирлаш ва янгилаш бўйича кўрсатмалар берди.