«Ризқ барака» савдо комплекси раҳбари Алишержон Ҳошимов ва «Истиқлол» савдо комплекси раҳбари Жасурбек Абдуллаевлар Қўқон шаҳридаги бозорларда олиб борилаётган қурилиш ишлари, тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар хусусида маълумот бериб, ижтимоий тармоқлардаги асоссиз хабарларга изоҳ бердилар.
Хусусан, матбуот анжуманида савдо расталари ёнғинга чидамли қурилиш материалларидан, амалдаги қурилиш нормалари асосида, мустаҳкам этиб барпо этилаётгани, ёнғин содир бўлишидан аввал бозорларда садо қилган барча тадбиркорлар учун қурилиш ишлари ниҳоясига етганидан сўнг, бозорларда савдо қилишлари учун шароит яратиш чоралари кўрилаётгани маълум қилинди.