Айни пайтда биринчи намунавий савдо дўкони барпо этилиб, мутасаддилар томонидан тасдиқланди.
Эндиликда ушбу намуна асосида қуриладиган савдо дўконларининг металл конструциялари ўрнатилмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, дўконлар чегарасини аниқлаш мақсадида арматураларнинг ўрни сақлаб қолинган эди. Янги дўконлар олдинги дўконлар билан айни бир ҳажмда, ўз ўрнида, ўтга чидамли қурилиш материалларидан барпо этилмоқда.