Миллий анъаналаримизга мос равишда ўтказилган маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи Адхам Зиявитдинов ва бошқа расмийлар иштирок этдилар.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов маҳалла аҳолиси билан мулоқотда бўлиб, мамлакатимизда сўнгги йилларда маҳалла тизимни такомиллаштириш, халқни дарди билан яшайдиган янги раҳбар кадрлар, янги вазифалар билан бойитиш ва барча муаммоларни маҳаллани ўзида ҳал этадиган идорага айлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотлар хусусида маълумот берди.
Тадбир сўнггида ўз фаолиятида юксак натижаларга эришаётган маҳалла раиси Сирожиддин Мингбоев Қўқон шаҳар ҳокимининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.