Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Қўқон шаҳрида фаолият юритаётган овқатланиш муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган хизматлар даражасини ўрганди.
☕️ Тадбиркорлар билан бўлган суҳбатда шаҳар ҳокими муассасаларда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада ошириш, халқаро туризм шаҳрига мос имкониятларни таклиф этиш, тайёр таомларни етказиб беришда рақамли иқтисодиёт имкониятларидан фойдаланиш, санитария талабларига қатъий риоя этиш юзасидан кўрсатмалар берди.
Маруфжон Усмонов муассасаларнинг таомномаси билан ҳам қизиқиб, муассасаларни ривожлантиришда барча имкониятлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.