Президент қарорига асосан ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган жисмоний ва юридик шахслар учун қатор имтиёзлар берилиши белгиланган.
Бугунга қадар Қўқон шаҳрида тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган 42 та объектларда қуёш панеллари ўрнатилди.
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Orion textile” корхонасида бўлиб, муқобил энергия манбааларидан фойдаланишни жорий этиш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди.