Қўқон шаҳар ҳокими миллий куй-қўшиқлар билан ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонларини ўзига жалб этаётган “Ўчоқ” (OCAK) ресторани билан танишиб, янги иш бошлаган овқатланиш муассасаси фестиваль мехмонларига юқори савияда хизмат қилишига ишонч билдирди.
20 нафар ходимлар иш билан таъминланган туризм инфрастуктураси объектида маҳаллий ва хорижий мехмонлар талабини қондириш учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Ресторан таомномаси энг сара таомларидан ташкил топган.