Қўқондаги Ўрда майдонида манзарали дарахтлар экилмоқда
Ёзнинг жазирама кунларида оқшом пайтида Ўрда майдони минглаб ҳамшаҳарларимизни ўзига жалб қилиб келаётган дам олиш масканига айланган. Кўкаламзор майдонлар атрофидаги йўлаклар пиёда, велосипедда, самокат, роликлар ёки электрокарларда сайр қилаётган ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари билан гавжум бўлмоқда.
Айрим юртдошларимиз кафеларда музқаймоқ ва ширинликлардан баҳраманд бўлаётган бўлса, айримлари чимларда тушак ёзиб, оилавий ҳордиқ чиқармоқда.
Ўрда майдонида экилган турли гуллар, дарахт ва майсалар об-ҳаво салқин тус бериб эстетик ҳузур бағишламоқда.
Куни кеча майдонга фатиния, пион, иономус, кипарис, ель, пихта, магнолия каби 20 та турдаги ноёб манзарали ўсимликлар келтирилди.
Ландшафт дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа асосида манзарали дарахтлар ва гуллар майдон ландшафтини Худоёрхон ўрдаси билан уйғунлаштирган ҳолда экилди.