Yak. Apr 28th, 2024

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов Ўрда майдонида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари билан танишиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.

Хусусан, Ўрда майдонидаги саҳна демонтажи ниҳоясига етказилмоқда, майдон ичидаги тунги ёритиш чироқлари ва байроқларнинг устунлари бўялмоқда. Яшил майдонлар атиргул ва манзарали дарахтлар экиш учун шай ҳолатга келтирилмоқда. Майдонниннг бир қисмида кўкаламзорлаштириш ишлари бошлаб юборилган.