Қўқон шаҳар ҳокими Мауфжон Усмонов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича ўтказилган йиғилишда иштирок этди.
Йиғилишда олий таълим муассасаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан фош этилган порахўрлик жиноятлари хусусидаги хужжатли фильм намойиш этилди. Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ўқитувчилар учун яратилаётган шароитлар, таълим соҳасига қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтиб, йиғилиш иштирокчиларини ҳалолликка, огоҳликка чақирди.
Мавзу доирасида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини шаҳар прокурори Улуғбек Ҳамдамов, шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи, полковник Фарходжон Ҳасановлар ҳам билдириб, жиноят содир этишдан огоҳ бўлишга чақирдилар.