Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, Миллий гвардия кўмондонлиги, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Қўқон шаҳридаги 12-Меҳрибонлик уйида тарбия олган ёшларга 2 хонали хонадонлар калитларини тантанали равишда топширди.
Маҳалла мутасаддаилари иштирокида Қуръон тиловат қилиниб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан етим ёшлар учун яратилган имкониятлар учун шукроналик билан дуо қилинди.
Янги хонадонга қадам қўйган келин қадами қутлуғ бўлган меҳмонларга салом қилиб, миллий урф-одатларимизга асосан ҳурмат бажо келтирди.