Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 40-давлат умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга берилаётган билим савияси, улар учун яратилган шароитлар, ёшларни бўш вақтларини мазмўнли ташкил этиш касб ва ҳунарга йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шаҳар ҳокими ўқувчилар билан суҳбатда бўлиб, уларнинг мактабда ўтилаётган дарсларга қизиқиши, муаммо ва камчиликлар хусида фикри билан қизиқди.
Мутасаддиларга таълим жараёнини юқори савияда ташкил этиш, дарсларни ўқувчилар давоматини таъминлайдиган даражада қизиқарли қилиб ўтиш бўйича кўрсатмалар берилди.