Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 32-математикага ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ўқувчилар билан мулоқот қилди.
Самимий суҳбат чоғида аниқ фанлар тўгаракларини ривожлантириш, ёшларнинг аниқ фанларга бўлган қизиқишларини ошириш бўйчиа ўқувчиларнинг таклифлари ўрганилди.
Шаҳар ҳокими, келиб тушган мурожаатлар бўйича мактабдаги информатика хонаси учун қўшимча компьютерлар ажратиш, мактабда ташкил этилган «Фанлар академиясида» ўқувчилар ташаббуслари билан чоп этилган қўлланмаларни қайта чоп этиш ва шаҳримиздаги умумтаълим мактабларига тақдим этишда амалий кўмак беришга ваъда берди.
Маруфжон Усмонов ўқувчиларга олий таълим муассасаларига киришда ҳам ҳар қандай кўмак кўрсатилишини таъкидлаб ўтиб, давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ижтимоий рўйхатлардаги ёшларни таълим кредитини ярмини тўлаб бериш каби жорий этилган имкониятлар хусусида маълумот берди.
Шаҳар ҳокими мактабдаги касб тўгаракларини ҳам кўриб чиқиб, ўқувчиларнинг ҳунар ўрганишлари учун янада қулай шароит яратиб беришини билдирди.