Маълумот учун: 23-давлат умумий ўрта таълим мактабида касб-ҳунар устахоналарини қайта жихозлаш учун 150 миллион сўм маблағ сарфланди. Ўқувчиларни даромадли касб ва ҳунарларга ўқитишга соҳаларда муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркорлар бириктирилди.
Мактабни битирган ўқувчилар билимлар билан бир қаторда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва даромадли ҳунарлар эгаси бўлиб етишиши учун Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов бу ердаги устахоналарни шахсий назоратига олган.
Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мамлакатимиз таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида мактаб битирувчиларини мустақил ҳаётга билим ва амалий кўникмалар “ҳуржуни” билан кузатиш амалиёти жорий этилмоқда.
Ҳусусан, 23 мактабдаги тикувчилик устахонасида 50 нафар юқори синф уқувчилари тикувчилик ҳунарини ўрганмоқда. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Қўқондаги саноат бозорларида ҳаридоргир бўлмоқда. Орттирилган даромад устахона ҳом-ашё ва ускуналар базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфланади.