Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-давлат умумий ўрта таълим мактабида фаолият олиб бораётган меҳнат тўгараги фаолияти, бу ерда тайёрланаётган маҳсулотлар билан танишди.
Масъулларга ушбу маҳсулотларини Жоме мажмуасидаги ҳунармандлар павильонларида савдосини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Маруфжон Усмонов мактаб иситиш тизими, қозонхоналар тайёргарлиги, кўмир захирасини ҳам кўздан кечириб, мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.
Қўқон шаҳар ҳокими мактаб педагогик жамоаси билан ҳам мулоқот қилиб, таълим самарадорлигини, ёшларнинг билим олишга бўлган иштиёқини ошириш бўйича вазифалар белгилаб берди.