Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар иштирокида июнь ойида Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятларни муҳокама этиб, маҳаллаларда жамоат тартибини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича вазифалар белгилаб берди.
Маруфжон Усмонов жиноят содир этишга мойил шаҳслар билан тизимли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида қонунга итоаткорлик бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб ўтди.