Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Қўқон шаҳар ҳокимлигининг расмий веб сайти
Chor. Sen 11th, 2024

Қўқондаги маҳаллаларда ифторлик маросимлари ўтказилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, шаҳар бош имом хатиби Абдумажид қори Исоқов “Давронбек” маҳалласида ўтказилган саховат тадбирида иштирок этдилар.

Ифторлик маросимида маҳалладаги эҳтиёжмандлар, нуронийлар ҳамда ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқаролар учун Рамазон ойи муносабати билан дастурхон ёзилиб, Қўръон-тиловат қилинди. Юртга тинчлик-ҳотиржамлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, Юртбошимизга соғлиқ-саломатлик тилаб, дуо қилинди.

Маруфжон Усмонов мамлакатимизда амалга оширилаётган конституцион ислоҳотлар, конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида маълумот берди.

❗️Хусусан, Конституциянинг 21 – моддасида ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилаётгани таъкидлаб ўтилди.

Click to listen highlighted text!