Саховат тадбирларига маҳаллалардаги нуронийлар, эҳтиёжмандлар, ёлғиз кексалар таклиф этилмоқда.
Хусусан, “Азизтепа” ва “Оқ олтин” маҳаллалари фуқаролари учун ташкил этилган саховат тадбирига Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ва секторлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Шаҳар ҳокими мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Конституциямизга киритилаётган инсонпарвар ўзгартиришлар хусусида маълумот бермоқда.
Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, юртга омонлик, дастурхонимизга тўкин-сочинлик, давлатимиз раҳбарига соғлик-саломатлик тилаб, дуолар қилинди.