Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалласида 1100 метр ички кўчаларни таъмирлаш учун 480 миллион сўм ажратилган.
Айни пайтда 40-“Нурафшон” маҳалласида ички кўчалардаги йўлларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.