Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллаларда инфратузилмани яхшилаш орқали аҳолига қулай шароитлар яратиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Қўқон шаҳридаги “Нурафшон” маҳалласида 1500 метр оқава тармоқлари тортиш учун 750 миллион сўм ажратилган эди.
Айни пайтда Данғара ва Миришкор кўчаларида оқава қувурлари тортилиб, уларни ер остига кўмиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.